«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес зўрлашда айбланиб, 4,5 йилга қамалди

Dunyo

Marca нашри хабарига кўра, «Барселона» ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес 23 ёшли қизни зўрлагани учун 4,5 йилга қамалган.

Барселона суди 40 ёшли футболчини 2022 йил 30 декабрь куни тунги клубда содир бўлган 23 ёшли қизни зўрлашда айбдор деб топди. Прокуратура Алвесга мумкин бўлган максимал жазо — 12 йил берилишини талаб қилган, бироқ суд якуний жазони тўрт ярим йилга алмаштирган. Алвеснинг адвокатлари ҳукм устидан Каталония Олий судига, кейин эса Олий судга шикоят қилиш имконига эга бўлади.

Маълумотларга кўра, Алвес 2023 йилнинг 20 январидан буён ҳибсда сақланмоқда. Тергов давомида футболчи бир неча бор кўрсатмаларини ўзгартирган, бироқ охир-оқибат жабрланувчи билан жинсий алоқада бўлганини тан олган ва ҳаммаси ўзаро келишув асосида содир бўлганини таъкидлаган.

Алвес устидан суд жараёни 5 февраль куни бошланган ва уч кун давом этган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.