«Бу техник хато» — Андижон ҳокими 700 млн сўмлик кўчатлар ҳақида

O‘zbekiston

Андижон ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов қарийб 2 млрд сўмга учта кўчат сотиб олингани ҳақидаги маълумотни «техник хатолик» деб изоҳлади.

Андижон ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов ушбу маълумотга изоҳ бериб, депутат вазиятни чуқур англамай туриб, ҳужжатни интернетга жойлаштирганидан афсусда эканини билдирди.
«Ҳеч ким ҳеч қачон бундай пулга дарахт сотиб олмайди, ҳамма Худодан қўрқади. Бунинг учун қонун ва жазо бор. 700 млн сўмлик дарахтни сотиб олишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ», — деди ҳоким.

Андижон вилояти ҳокими ободонлаштириш бошқармаси томонидан давлат харидларининг электрон тизими орқали манзарали ва игнабаргли дарахтлар, шунингдек, мавсумий гуллар сотиб олиш учун очиқ танлов эълон қилинганини тушунтирди.

Якка тартибдаги тадбиркор «Тоҳиров Абдулвоҳид» ҳамда шартнома тузилган «Гуллар ландшафт» МЧЖ томонидан 1 млрд 996 млн сўмлик 5 минг 235 туп манзарали ва игнабаргли дарахтлар, шунингдек, мавсумий гуллар етказиб берилган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.