Ўзбекистон 2026 йилда «Келажак ўйинлари»ни ўтказишга тайёр — Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Қозонда Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, трансафғон темир йўли лойиҳасини муҳокама қилди, шунингдек, икки йилдан сўнг Ўзбекистонда «Келажак ўйинлари» спорт мусобақасини ўтказишни таклиф қилди.
Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни Қозон шаҳрида «Келажак ўйинлари» биринчи халқаро мультиспорт мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.
Учрашувда Мирзиёев Россия президентини биринчи халқаро «Келажак ўйинлари»га мезбонлик қилгани билан табриклади ва икки йилдан кейин Ўзбекистонда спорт шоусини ўтказишни таклиф қилди.
Томонлар, шунингдек, самарали транспорт коридорларини биргаликда ривожлантириш ва темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Хусусан, Ўзбекистон президенти трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасига эътибор қаратди.
«Келажак ўйинлари» спорт мусобақаси 21 февралдан 3 мартгача бўлиб ўтади. Гибрид спорт мусобақаларида 100 дан ортиқ давлатдан, жумладан, Ўзбекистондан 300 га яқин жамоа иштирок этмоқда. Ҳамюртларимиз жисмоний хоккей, виртуал велосипед пойгаси, спорт дастурлари каби спорт турлари бўйича чиқиш қилади.
Учрашувда Мирзиёев Россия президентини биринчи халқаро «Келажак ўйинлари»га мезбонлик қилгани билан табриклади ва икки йилдан кейин Ўзбекистонда спорт шоусини ўтказишни таклиф қилди.
«Ўйлаймизки, барча ҳамкасбларим бунга рози бўлади: кейинги сафар Қозоғистонда, 2026 йилда эса сизни Ўзбекистонда қабул қилишга тайёрмиз», — деди Мирзиёев.
Томонлар, шунингдек, самарали транспорт коридорларини биргаликда ривожлантириш ва темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Хусусан, Ўзбекистон президенти трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасига эътибор қаратди.
«Транспорт билан боғлиқ жиддий масала — Афғонистон орқали янги темир йўл қурилиши. Россия Федерацияси транспорт вазири Виталий Савелев ўша ерда эди, биз келишиб олдик, россиялик ҳамкасбларимизнинг мазкур масала бўйича лойиҳани техник асослашда, кейин эса янада тарғиб қилишда иштирок этишидан манфаатдормиз», — деди Мирзиёев.