Маълумотларга кўра, Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 19-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Мироншох Нурматов «Ёш китобхон» танловида 15-19 ёш тоифасида 312,4 балл тўплаган ҳолда ғолибликни қўлга киритди.

Мукофот сифатида китобсеварга президент совғаси — Cobalt автомобили топширилди.

Танлов доирасида иштирокчилар ўзбек ва жаҳон мутафаккирлари, ёзувчи ва шоирларининг ижодий мероси ва фаолиятига оид билимлар бўйича беллашмоқда.

Президент ташаббуси билан Ўзбекистонда 2017 йилдан буён «Ёш китобхон»кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда. Республика босқичи ғолиблари ҳар йили енгил автомобиллар билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида 12 ёшли мактаб ўқувчиси янги кутубхонага директор бўлганди.