Транспорт прокуратурасининг Туризм қўмитасига йўллаган хатида Панорама Аирwайс билан ҳамкорлик қилган ва Умра сафарига борган минглаб Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтармаган 39 сайёҳлик компаниясига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани айтилган.
Ҳужжатга кўра, Транспорт прокуратураси Туризм қўмитасидан «Gulbakhor Airways», «Mabrur Tur», «Ravza Tur», «Ramazon Travel», «Fayz Turizm», «Hizmat Travel», «Toyib Tur», «Ark Tur», «Zaytun Trevel», «Maxbub Tur», «Muhtasham Travel», «Marjon Tur», «Ixsan Trevel», «Exrom Tur», «Madinax», «Di Travel», «Risolat Travel», «Maroqand», «Hiro Tur», «Najot Tour», «Labbaik Travel», «City Cloud», «Ajva», «Global Tur», «Osiyo Tur», «Brend Tur», «Qibla Travel», «Musaffo», «Ummat Uchun», «Sayyor Sayohat», «Maya Tur», «Sulton Travel», «Musaffirun», «Air Fayz», «Mubin Tur», «Road Silk», «Ziyo Tur», «Makon Yunayted» ва «Mahdiy Travel» компаниялари лицензияси тўхтатилиши сўралган.
Мазкур сайёҳлик фирмалари раҳбарларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани уларнинг лицензияси тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.
«Panorama Airways авиакомпанияси ва туризм фаолияти билан шуғулланувчи бир қатор тадбиркорлик субъектлари Умра зиёратига қатнашган 3931 нафар Ўзбекистон фуқаросини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилишда айбланмоқда», — дейилади мактубда.
Транспорт прокуратураси умра зиёрати билан шуғулланувчи 39 та турфирма фаолиятини тўхтатиб туришни сўради
Транспорт прокуратураси Туризм қўмитасига Panorama Airways авиакомпанияси билан ҳамкорлик қилиб, минглаб Ўзбекистон фуқароларининг жуда кўп миқдордаги пулларини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, уларни Саудия Арабистонидан ватанга қайтаришни ваъда қилган бўлсада, Ўзбекистонга қайтармаган 39 та компаниянинг фаолиятини тўхтатиб туришни сўраб мурожаат қилган.