Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 13 февраль куни Хоразм вилоятининг Урганч туманида яшовчи фуқаро Хива хонлиги давридаги 2 дона ва Бухоро амирлиги давридаги 1 дона тангани дўстига 5 минг долларга сотаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчининг уйида тинтув ўтказди, унинг давомида жиноятчи қадимий экспонатларни сақлаганини аниқлади. Қадим замонлардан қолган барча ашёлар тегишли тартибда рўйхатга олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Урганчда экспонатлар ва қадимий ёдгорликлар «сотувчиси» қўлга олинди
Хоразм вилоятида Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги даврига оид экспонатлар ва ёдгорликларни сотаётган шахс қўлга олинди.