Экопартия ТошИЭС сабабли ҳаво ифлосланиши юзасидан депутатлик сўрови юборди
Ўзбекистон Экологик партияси ТошИЭС фаолияти сабабли ҳаво ифлосланиши юзасидан депутатлик сўрови юборди. Ишчи гуруҳ станцияда фильтрлар ишламасдан мазут ёқиш оқибатида зарарли моддалар ажралиб чиқиши аниқланган. Аввалроқ Энергетика вазирлиги мазутнинг пойтахт ҳавосининг ифлосланишига алоқаси йўқлигини маълум қилганди.
22 февраль куни Экология партияси, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги, Бош прокуратура вакиллари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ Тошкент шаҳар ИЭС фаолиятини ўрганди, деб хабар бермоқда партия матбуот хизмати.
Аниқланишича, станция Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи зарарли моддалар чиқаради. Хусусан, корхонада электр ва иссиқлик таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш мақсадида мазутдан фойдаланилмоқда.
Электр энергиясини ишлаб чиқариш учун мавжуд ускуналар эскирган ва атмосферага зарарли моддаларнинг тарқалишини олдини оладиган технологиялар талаб қилинади.
Ишчи гуруҳ ҳолатдан келиб чиқиб қуйидагича тавсиялар берди:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экологик партия депутатлари мазкур таклиф ва тавсияларни «Тошкент ИЭС» АЖ ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўришни сўраб, Энергетика вазирлигига мурожаат қилди.
Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси томонидан Бош прокуратура, Энергетика, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирликларига асослантирилган тушунтиришлар бериш учун депутатлик сўрови юборилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтказилган текширув натижаларига кўра, Тошкент иссиқлик электр станцияси ҳаво ва тупроққа зарарли моддалар чиқаргани учун 1 миллиард сўм миқдорида жаримага тортилган эди. Бунга жавобан Энергетика вазирлиги мазутнинг пойтахт ҳавосининг ифлосланишига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилган.

- корхонада атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ташламалардан намуналар олиш ва таҳлил қилиш учун автоматик тизимларни жорий қилиш;
- станциядаги қувурларга атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддаларни камайтирувчи фильтрлар ўрнатиш;
- атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини аниқлаш учун стационар кузатув постларини ўрнатиш;
- станциядаги нефт маҳсулотлари билан ифлосланган сувларни бирламчи тозалаш ҳовузи маънан эскирганлиги сабабли капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш.