Навоий вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Раъно Ҳайитова бу ҳолатни оқлаб бўлмайди, деди.
«Ҳозир мен ходимларни мактабга юбордим. Кеча директор билан гаплашдим. Биз ушбу мактаб фаолиятини тўлиқ ўрганмоқдамиз. Бундай ҳодиса бутунлай ноқонуний ҳисобланади. Аслида, бундай директор ишда қолмаслиги керак. Мактабда ҳеч ким ўқувчиларнинг сочига тегишга ҳақли эмас. Бу ўқитувчи одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайди», — деб тушунтирди Раъно Ҳайитова.
Навоий вилояти Миллий гвардия бошқармаси матбуот котиби Рамазон Кубаевнинг Kun.uzʼга айтишича, Миллий гвардия ходимлари мактаб директорининг бу ташаббусига қарши бўлган
«Бизнинг тайинланган ходимлар мактабга давоматни текшириш учун борганида бу вазиятдан хабар топган. Бу, албатта, ноқонуний. Шунинг учун мактаб директоридан жараённи тўхтатиб, ўқувчиларни дарсга қайтаришни сўрашган», — деди Рамазон Кубаев.