Эски самолётларни утилизация қилиш саноатдаги харажатларни 20 фоизга қисқартириш чора-тадбирлари доирасида режалаштирилган. 72 та йўналиш бўйича оптимал парвоз йўналишларини танлаш ҳисобига ёқилғи сарфини сезиларли даражада камайтиришга эришилади. Фойдаланилмаётган ва фойдасиз активлар сотувга чиқарилади.
Шавкат Мирзиёев авиация соҳасида харажатларни камайтириш, хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш, хусусий шериклик лойиҳаларини жадаллаштириш, аэропортларда қўшимча хизматлар сонини кўпайтириш, ҳаво бандаргоҳлари имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш дастурини тасдиқлаш бўйича масъулларга топшириқ берди.