Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 21 февралдаги «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурини тасдиқлаган фармонида кўзда тутилган.
Ҳужжатда киберспортнинг профессионал ўйинчилари ва мураббийлари, малакали ҳакамлар ва шарҳловчилар, шунингдек, киберспорт турлари бўйича бошқа мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини жорий этиш кўзда тутилган.
Киберспорт турлари бўйича республика ва халқаро чемпионат ва турнирлар ташкил этиш, халқаро ва минтақавий мусобақаларда муносиб иштирок этишни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, 1 мартдан бошлаб маҳаллалар ва бошқа ташкилотларда чет тилларини билиш бўйича танловлар ўтказилади.
Янгиликни тўлиқ, сифатли ва сўзсиз татбиқ этиш учун масъул этиб Ёшлар масалалари агентлиги белгиланди.
Ўзбекистон таълим муассасаларида киберспорт мусобақалари ўтказилади
Президент қарорига мувофиқ, 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон маҳаллалари, таълим муассасалари ва корхоналарда соврин жамғармаси 600 миллион сўм бўлган киберспорт мусобақалари ва «Заковат» ўйинлари ташкил этилади.