Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини чегарада ўқ узганликда айблади

Dunyo

Озарбайжон Арманистон томонидан ўз қўшинларига ҳужум қилингани ҳақида хабар берди, Ереван бу хабарларни рад этди ва Бокуни ўққа тутганликда айблади.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги вакилларининг маълум қилишича, 24 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 12:45 да Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Басаркечяр вилояти Йухары Шорджа аҳоли пункти йўналишида жойлашган позициялардан Озарбайжон армиясининг Кяльбаджар вилояти Йеллиджа аҳоли пункти йўналишида ўқ узган.

Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон томони маълумотлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади. Шу билан бирга, хабарга кўра, маҳаллий вақт билан соат 12:30 да Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари Гегаркуник вилоятининг Верин Шоржа ҳудудида жойлашган арман позицияларига қарата ўт очган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.