Polarstar Logisticsʼнинг Тошкентдаги филиали АҚШ санкциялари остида қолди
Турли мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда филиалларига эга бўлган араб компанияси Polarstar Logistics АҚШ Молия вазирлигининг санкциялар рўйхатига киритилди. Компания юкларни ташиш ва сақлаш билан шуғулланади.
АҚШ Молия вазирлиги Uzbek Polarstar Logistics компаниясига Россия билан алоқалари учун санкциялар киритди. Бу ҳақда бошқарма сайтида хабар берилган.
Турли мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда филиалларига эга бўлган араб компанияси Polarstar Logistics Молия вазирлигининг санкциялар рўйхатига киритилди. Америка департаменти корхонанинг Россия билан қандай алоқаси борлигини тушунтирмаган. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг шу номдаги компания сайтида лойиҳа товарларни, жумладан, давлат лойиҳалари учун товарларни ташиш ва сақлаш билан шуғулланаётгани кўрсатилган.
2020 йилда Polarstar компанияси Тошкентга Lamborghini Aventador автомобилини етказиб берганди.