Муҳандисларнинг фикрига кўра, Fusilier «асфальтда муросасиз ҳолда жаҳон даражасидаги йўлтанламас имкониятларини» тақдим этади. Автомобиль пўлатдан ясалган корпусга эга бўлади, лекин эшиклари алюминий бўлади. Машина электр версияда ҳам, бензинли ички ёнув двигатели кўринишидаги «зарбани узайтирувчи» билан қайта зарядланувчи гибрид версияда ҳам тақдим этилади.
Ineosʼнинг маълум қилишича, у Fusilierʼни Магна ёрдамида ишлаб чиққан. Йўлтанламас Грацдаги (Австрия) Магна заводида ишлаб чиқарилади, у заводда шунингдек Mercedes-Benz G-класс, BMW З4, Toyota Supra ва Fisker Ocean ишлаб чиқарилади.
Яна бир электр «Гелендваген»: Ineosʼнинг Fusilier номли автомобили тақдим этилди
Ineos Automotive компанияси ўзининг учинчи автомобили — Fusilier деб номланган тўлиқ электр йўлтанламас автомобилини тақдим этди. У ретро дизайнга эга, аммо бу сафар у Mercedes-Benz G-классга жуда ўхшайди.