Доллар нархи пасайишда давом этмоқда
Ўзбекистон Марказий банки 27 февралдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Евро, фунт ва рубль қимматлашди.
Доллар курси 12 480,90 сўм (-9,10), фунт стерлинг 15 825,78 сўм (+17,19), евро 13 529,30 сўм (+18,87), рубль 134,78 сўм (+0,78)ни ташкил қилди.