БААнинг Фужайра шаҳрида ўтказилган Ёшлар лигаси турнири якунларига кўра, ўзбекистонлик ёш спортчилар 11 медаль (3 олтин, 2 кумуш ва 6 бронза) қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Турнирнинг сўнгги кунида 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида Жавоҳир Жаҳонгиров шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Шунингдек, яна бир вакилимиз Солижон Соибов (-50 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Қайд этилишича, каратэчиларимиз Жаҳон чемпионати йўлида Ёшлар лигаси медалларидан ташқари ўз активларига қимматли рейтинг очколарини ҳам қўшган.
Ўзбекистонлик каратэчилар БААда ўтказилган турнирда 11 та медални қўлга киритди
WKF каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган Ёшлар лигасида 11 та медални қўлга киритди.