Сурхондарёда юз берган ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди

O‘zbekiston

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида Nexia ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, «КамАЗ» билан тўқнашди. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлган.

Сурхондарёда Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, воқеа 13 февраль куни Қизириқ туманида содир бўлган. Nexia-3 автомашинасининг 30 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши чизиққа чиқиб кетиб, «КамАЗ» юк машинаси билан тўқнашиб кетган.



Машинада бўлган тўрт йўловчи ҳалок бўлган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.