Тошкент ҳавосидаги майда PM2,5 зарралари меъёрдан 10,2 баравар кўпайди

O‘zbekiston

Гидрометеорология хизмати агентлиги пойтахтдаги ҳаво сифати бўйича ўлчов маълумотларини тақдим этди.

26 февраль соат 8:00 даги Атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги:

  • PM10 дисперсли заррачаларининг миқдори 51,6 мкг/м3 ни ташкил этди,  SanEQvaN 0293-11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган  меъёрдан ошмади.

  • PM2,5 майда дисперсли заррачалар  миқдори 51,0 мкг/м3 ни ташкил этди, ЖССТ тавсияларидан 10,2 марта ошди (5 мкг/м3).

  • Углерод оксиди CО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) 1,2 мг/м3 ни ташкил этди, SanEQvaN 0293-11 (5 мг / м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.