Хоразмда фермер хўжалиги газдан ноқонуний фойдаланиб, қарийб 3,5 млрд сўм зарар етказди

O‘zbekiston

Хоразм вилояти Урганч туманидаги фермер хўжалигига ноқонуний равишда газ тармоғи ўрнатилгани аниқланди. Давлатга 3 млрд 374 млн сўм зарар етказилди.

Хоразм вилоятида фермер 3 млрд 374 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди, деб хабар бермоқда «Ўзэнергоинспекцияси» ахборот хизмати.

Урганч туманида жойлашган фермер хўжалиги ўзига қарашли бинода яширин йўллар билан қўшимча тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 3 млрд 374 млн сўм (2 млн 249 минг кубометр табиий газ)ни ташкил этган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.