Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Муҳаммад Штайе бошчилигидаги ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари маъмуриятига таяниб, WAFA хабар берди.

Президент тегишли қарорни имзолаган. Штайе ва у бошқараётган вазирлар маҳкамаси янги ҳукумат таркиби тасдиқланмагунча ўз вазифаларини бажаришда давом этади.

Штайе 26 февраль куни истеъфога чиқишини эълон қилди ва унинг фикрича, у бошқарган ҳукумат ўз фаолияти давомида фуқаролар талаблари ва Фаластин халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўртасидаги мувозанатга эриша олгани.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, кетишнинг асосий сабаби «Ғазо секторидаги янги воқеликни ҳисобга оладиган янги ҳукумат ва сиёсий келишувларни талаб қиладиган» келишувнинг кейинги босқичига ўтишдир.

Reuters хабарига кўра, Фаластин президенти баъзи минтақавий ўйинчилар ва АҚШ томонидан унга кўрсатилаётган босим туфайли ҳукуматни ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Тахминларга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг истеъфога чиқиши Ғазо секторидаги можарога барҳам бериш бўйича олиб борилаётган воситачилик ҳаракатлари ҳамда Исроил қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва анклавдан блокадани олиб ташлаш бўйича халқаро кафолатлар берилиши билан боғлиқ.