Саудиялик модель илк бор гўзаллик танловида иштирок этди

Dunyo

Саудиялик модель Руми ал-Қаҳтаний шу ҳафта Малайзияда бўлиб ўтган Miss & Mrs Global Asian 2024 халқаро гўзаллик танловида иштирок этди. Бу қироллик тарихидаги биринчи шундай ҳолатдир.

Саҳнада у жуда хилма-хил кўринишда эди: нафис кўйлаклар, жумладан, очиқ-ойдин кўйлаклар, спорт костюмлари ва анъанавий Саудия кийимлари.
«Мусобақада иштирок этиш мен учун шарафдир», — деди Ал-Қаҳтаний.

Бу йилги Miss & Mrs Global Asian танловида Австралия, Ҳиндистон, Индонезия, Япония, Таиланд, Филиппин, Сингапур, Вьетнам, Бангладеш, Мьянма ва Малайзиядан 25 нафар модель иштирок этди. Намойиш Куала-Лумпурдаги Hyatt Place меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Mrs Classic Global Asian 2024 унвони малайзиялик Жоан Ламга насиб этди. Мiss Global Asia номинациясида сингапурлик Жессиcа Лонг ғолиб чиқди.

Саудия Арабистони модели танловида иштирок этиш қиролликнинг раҳбарият томонидан эълон қилинган ислоҳот ва модернизация модели йўлида жадал ҳаракатланишининг яна бир далили бўлди. Исломнинг икки муқаддас шаҳри — Макка ва Мадина жойлашган мамлакат яқин-яқингача дин, маданият ва жамоат одоб-ахлоқ соҳасидаги қатъий сиёсати билан дунёга машҳур эди.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.