Сурхондарёда бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

O‘zbekiston

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида оиланинг тўрт нафар аъзоси — ота, унинг ўғли ва икки қизи ҳалок бўлди.

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Взгляд.uzʼга маълум қилди.

Маълумотларга кўра, воқеа 25 февраль куни соат 10:30 ларда Дуоба маҳалласида жойлашган уйлардан бирида содир бўлган.

Ҳ.Д. (1980 йилда туғилган) ва унинг фарзандлари М.Д. (2013 йилда туғилган) ва М.Ш. (2016 йилда туғилган) уйида ухлаб ётган вақтида қўлбола темир печкадан чиққан ис газидан бўғилиб қолган.

Жабрланувчилардан бири Н.Д. (2008 йилда туғилган), реанимация бўлимига ётқизилган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай, қиз 27 февраль куни соат 10:45 да туман тиббиёт бирлашмасида вафот этди.

Туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.