Воқеа жойига ёнғин-қутқарув гуруҳлари соат 00:17 да етиб борган ва соат 01:29 га келиб ёнғин маҳаллийлаштирилган. Ёнғин фақат соат 05:52 да тўлиқ ўчирилди.
Ёнғинни ўчиришга 18 та асосий, 2 та махсус ёнғин-қутқарув гуруҳи ва 5 та ёрдамчи сув ташувчи жалб этилган.
Маълум қилинишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги беш нафар ишчини қутқариб қолган, уларга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мазкур факт юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.