Ўзбекистон Россия билан муносабатлар учун энг қулай шароитлар яратилган давлатлар рейтингида олтинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Алоқа тараққиёти миллий тадқиқот институти (НИИРК) хабар берди.
Тадқиқотда 16 постсовет давлати иштирок этди, улар 12 хил кўрсаткичлар бўйича баҳоланди — ташқи сиёсат алоқалари, минтақалараро алоқалар, Россия ва русларга муносабат ва бошқалар.
Рейтинг натижаларига кўра, дўст давлатлар гуруҳига 9 давлат, дўст бўлмаган давлатлар гуруҳига бешта давлат ва дўст ёки дўст эмаслиги аниқ бўлмаган давлатлар гуруҳига битта давлат киритилди.
Жанубий Осетия жами 93,5 балл, Беларусь (87,6) ва Абхазия (81,4) иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади, кейин пастлаш тартибида: Қирғизистон – 60,3 балл, Тожикистон – 58,7 балл, Ўзбекистон – 55,2 балл.
«Алоқа режимларини кузатиш нафақат Россия билан муносабатлар динамикасини кузатиш, балки юзага келаётган ўзгаришларни ўз вақтида кўриш ва уларнинг сабабларини тушуниш имконини беради. Бу постсовет маконидаги давлатлар билан муносабатларни ўрнатишда айнан нималарга эътибор бериш кераклиги бўйича ҳокимиятга тавсиялар ишлаб чиқиш учун белги бўлиб хизмат қилади», — деди экспертлар.