Битим сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади.
Шунингдек, мазкур ҳужжат икки давлат парламентлари, сиёсий партиялари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Шартнома давлат раҳбарлари бошчилигида ташқи сиёсат, хавфсизлик ва трансчегаравий сувлар масалаларини белгиловчи Олий давлатлараро кенгашни ташкил этишни назарда тутади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон томони келишувни ўтган йилнинг декабрь ойи бошида ратификация қилган.
Қозоғистон Мажилиси Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди
Қозоғистон Мажилиси Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Битим сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади.