Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилар ёқилғи қуйиш шохобчасида катта муштлашув уюштиргани акс этган видео тарқалди.
Кадрларда ҳаракатдаги бир киши ҳайдовчилардан бирини қандай калтаклай бошлагани, кейин эса бошқа иштирокчилар муштлашувга қўшилганини кўриш мумкин.
Шундан сўнг жанжални қўзғатган эркак қизил кўйлаги кийган одам томон югуриб келиб, уни йиқитади ва бошига уради. Зарба оқибатида жабрланувчи ҳушини йўқотади ва конвулсив титрай бошлайди.
Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар беришича, ҳодиса 26 февраль куни Юқоричирчиқ туманидаги газ қуйиш шохобчаларидан бирида содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошқарма маълумотларига кўра, муштлашув оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.
Тошкент яқинида ҳайдовчилар ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида оммавий муштлашув уюштирди
Ижтимоий тармоқларда ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳудудидаги оммавий муштлашув видеоси тарқалди. Тошкент вилояти ИИБ жанжал оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Ҳолат юзасидан безорилик моддаси бўйича жиноий иш очилган.