Бугун, 29 февраль куни эрталаб Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 63-йўналишдаги автобус ва Tracker русумли автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.

Транспорт компаниясининг таъкидлашича, «Қорасув-1–Юнусобод» йўналиши бўйича ҳаракатланаётган аккордеон автобуси Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги автоулов базасидан чиқиб кетаётиб, Tracker русумли автомашина билан тўқнашиб кетган. Автомобиль қарама-қарши йўналишда 197 км/соат тезликда ҳаракатланиб, автобуснинг ўрта қисмига бориб урилган.

Ҳодиса вақтида автобусда йўловчилар бўлмаган. Автомобиль ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган, дейилади компания хабарида.

Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб бориляпти.