Электропоездлар учун йўл кирани банк ва АТТО транспорт карлари орқали тўлаш йўлга қўйилди
Тошкентда поездларда чипталар учун АТТО транспорт карталари ёки банк карталари орқали тўлов йўлга қўйилди. Ушбу қулайлик дастлабки босқичда Тошкент–Хожикент йўналишидаги электропоездларда жорий қилинди.
Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, эндиликда электропоездлар учун чипталарни темир йўл вокзаллари ва бекатларда олиш шарт эмас, балки бевосита электропоезд вагонларида АТТО транспорт карталари ёки банк карталаридан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириш имконияти ишга туширилди.
Ушбу қулайлик дастлабки босқичда Тошкент–Хожикент йўналишидаги электропоездларда жорий қилинди.
Тез кунларда Тошкент–Бекобод, Тошкент–Ховос ва Тошкент–Ангрен йўналишларидаги электропоездларда ҳам электрон тўлов тизимини ишга тушириш кўзда тутилган.