Давлат раҳбари ижтимоий соҳа ва маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар, янги объектлар, лойиҳалар ишга туширилиши билан танишади.

Шунингдек, давлат раҳбари Урганч шаҳрида вилоятни ривожлантиришнинг яқин истиқболдаги вазифаларига бағишланган йиғилиш ўтказишни режалаштирган, деб хабар қилди президент матбуот котиби Шерзод Асадов.