Бугун, 29 февраль куни Ўзбекистон пойтахти ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. IQAir портали маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 12.15 да ҳаводаги майда PМ 2,5 зарралари миқдори ЖССТ тавсияларидан 33 баробар ошиб кетган.
Қуйида ҳаво ифлосланиши бўйича етакчи уч давлат келтирилган:
- Тошкент, Ўзбекистон – «Жуда зарарли»;
- Лаҳор, Покистон – «Зарарли»;
- Бишкек, Қирғизистон – «Зарарли».