Тошкентда Nexia ҳайдовчиси икки пиёдани уриб юборди
28 февраль куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унда Nexia-3 ҳайдовчиси икки пиёдани уриб юборди. Пиёдалар тан жароҳатлари олган.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 28 февраль куни соат 10:20 да Яшнобод тумани Оҳанграбо кўчасида 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-3 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, 2 нафар пиёдани уриб юборди.. ЙТҲ оқибатида пиёдалар тан жароҳати олган. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ҳолат юзасидан ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги ЙҲХХ барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишни, транспорт воситаларини бошқаришда ҳушёрликни йўқотмасликни сўради.