Кадрларда унинг ўз ўрнида ўтирган талабага биринчи марта бир неча марта зарба берганини кўриш мумкин. Кейин қизга ўтади, дафтарини текширади ва кафти билан унинг юзига ура бошлайди.
Вилоят мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, ҳодиса Хонқай туманидаги 36-умумтаълим мактабида содир бўлган.
«Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув натижаларига кўра батафсил маълумот берилади», — дейилади хабарда.
Хоразм вилояти прокуратураси ўқитувчининг болаларга тан жароҳати етказганлигини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинлади.