Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 1 март куни соат 08:57 да Бухоро шаҳридаги икки қаватли уйда жойлашган автомобиль эҳтиёт қисмлари дўкони ертўласида содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна бир киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

«Портлаш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойида ёнғин бўлмаган», — дейилади хабарда.

Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, «Ҳудудгазтаъминот» ва ССБ ходимлари чиқишган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.