1-3 март кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида булутли ҳаво ҳукмрон бўлиши, вақти-вақти билан ёмғир ва қор шаклида ёғиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
1 март куни ҳаво ҳарорати: кундузи 2-7° илиқ, жанубда 3°-2° илиқ бўлади.
Дам олиш кунлари бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 1-2 март кунлари 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Жойларда туман бўлади. Тоғли ҳудудларда баъзан қор ёғиши ва қор кўчкиси тушиши хавфи мавжуд.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёмғир ва қор ёғади
1-3 март кунлари дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудларида ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик кутилади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0—5° илиқ.