Ўзбекистоннинг Европанинг тўртта давлатидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Қадамбай Султонов Тошкентга қайтиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Элчи Ўзбекистонга қайтишдан аввал Латвия Ташқи ишлар вазирлиги протоколи раҳбари Раймондс Янсонс, Литва Ташқи ишлар вазирлиги департаменти директори Дариус Латкаусуас ва Эстония ТИВ бош котиби Йонатан Всевиов билан сўнгги учрашувларини ўтказди.

47 ёшли битирувчиси Қадамбай Султонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари (2019–2024) ҳамда мамлакатимизнинг Литва (2021–2024), Эстония (2020–2024) ва Финляндиядаги (2020-2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида аккредитациядан ўтган.