Бу ҳақда компания матбуот котиби Дилором Каимбаева АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Чегирма Наврўз байрамини кенг нишонлаш ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида эконом ва бизнес-классдаги йўлкира тарифларига тааллуқлидир. Улардан нафақат Ўзбекистон фуқаролари, балки чет эл фуқаролари ҳам фойдаланиши мумкин.
Акция муддати давомида илгари сотиб олинган авиачипталарни қайта расмийлаштириш ёки бронь қилишда чегирма қўлланилмайди. Таклифни фақат болалар чегирма билан бирлаштиралади — бу ҳолда, бола учун чипта умумий нархдан 48% арзонроқ бўлади.
Авиачипталарни 1 мартдан 24 мартгача авиакомпаниянинг расмий веб-сайти, UzAirways мобил иловаси орқали, шунингдек, Uzbekistan Airways савдо филиалида ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
Uzbekistan Airways Наврўз муносабати билан ички рейсларга чегирмалар эълон қилди
Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан ички рейсларга 30 фоизлик чегирма эълон қилди. Ушбу таклиф 21 мартдан 24 мартгача эконом ва бизнес-класс тарифлари учун амал қилади.