Давлат раҳбари маҳаллий иқтисодиётнинг етакчи йўналишларидан бири сифатида туризмни ривожлантириш бўйича уч йиллик дастур қабул қилинишини маълум қилди. Бу даврда Туризмни ривожлантириш жамғармасига тушаётган барча маблағлар қатъий равишда вилоят доирасида йўналтирилади.
«Ўзбекистон — менинг иккинчи уйим янги виза дастури жорий этилади. Тегишли визага эга бўлганлар Хоразмга бир йил давомида ҳеч қандай чекловларсиз ташриф буюришлари мумкин», — деди президент.
Эндиликда меҳмонхона ва дам олиш масканларини қуриш, мавжуд ўринларни кўпайтириш учун 7 йилга 2 йил имтиёзли давр билан 18 фоиз ставкада кредитлар берилади.