Тошкент вилоятидаги мактаблардан бирида 20 ёшли йигит Миллий гвардия ходимини калтаклади
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 4-мактабда мактаб ўқувчилари ва нотаниш шахслар ўртасидаги жанжални тўхтатмоқчи бўлган Миллий гвардия ходими тан жароҳати олди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
Тошкент вилоятида 20 ёшли йигит Миллий гвардия ходимини калтаклади, деб хабар бермоқда бошқарма матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, воқеа 1 март куни Зангиота туманидаги 4-сонли мактабда содир бўлган. Ўша куни Миллий гвардия навбатчиси мактаб ҳовлисида ўрта мактаб ўқувчилари муштлашаётганини пайқаб қолган. Улар профилактика инспектори билан биргаликда ўқувчиларни ажратмоқчи бўлган, бироқ жанжалга мактаб ўқувчиларидан бирининг акаси аралашган. Қўриқчи яраланган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қаршилик кўрсатган шахслар ушланиб, туман ИИБга ўтказилди.
Текширув давомида қоровулни жароҳатлаган шахс мактаб ўқувчиси эмаслиги маълум бўлди. У ушбу мактабнинг ўнинчи синф ўқувчисининг акаси 20 ёшли И.Б. бўлиб чиқди.
Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият ходимини ҳар қандай шаклда хизмат вазифаларини бажаришдан бош тортишга мажбурлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда гумонланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда. Бундан ташқари, жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.