Шаҳар ҳокимияти хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, мавжуд кафе ва ресторанлар атрофидаги инфратузилмани модернизация қилишни режалаштираётгани кутилмоқда.
Шу мақсадда пойтахт ва туман раҳбарияти лойиҳани ўрганиш, мавжуд шароитларни яхшилаш мақсадида кўчага ташриф буюрди.
Бугунги кунда ушбу кўча бўйлаб Peggy`s, Жигули Рестобар, Maccan Terrace каби муассасалар, шунингдек меҳмонхоналар фаолият кўрсатмоқда.
Яшнобод туманида биринчи гастрономик кўча очилади
Ўзбекистон пойтахтидаги биринчи «гастрономик» кўча Яшнобод туманида очилиши режалаштирилган. У Султонали Машҳадий кўчасида жойлашади.