АҚШ Олий суди Трампга президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
АҚШ Олий суди Колорадо судининг собиқ президент Дональд Трампни ушбу штатдаги президентликка номзодини қўйишга тўсқинлик қилиш ҳақидаги қарорини бекор қилди. Қарор бутун мамлакат бўйлаб амал қилади — алоҳида штатлар энди Трампга сайловларда қатнашишни тақиқлай олмайди.
Колорадо судининг қарорини тасдиқлаб бўлмади. Тўққиз судьянинг барчаси қарорга рози бўлди, дейилади Олий суд қарорида.
Колорадо судьялари аввалроқ уни «исён ёки қўзғолон»да қатнашган амалдор сифатида республикачиларнинг бирламчи сайлов бюллетенига қўйиб бўлмайди, деб қарор қилган эди.
Улар ўз қарорларини Америка фуқаролар уруши тугаганидан кейин 1868 йилда қабул қилинган Конституцияга киритилган 14-тузатишга асослаган. 4-3 тор фарқ билан улар Конституция 2024 йилги Республикачилар номзоди учун даъвогарнинг «АҚШ ҳукуматига қарши зўравонликни қўзғатиш»даги роли туфайли сайлов бюллетенига чиқишини тақиқлайди деган хулосага келинган.
Бундай ишни кўришда Олий суд биринчи марта иштирок этмоқда. Биринчи суд мажлиси 22 апрелга белгиланган. Дональд Трамп ўнлаб оғир жиноятларда айбланмоқда.