«Ўз навбатида айтишим мумкинки, мен онгли равишда допинг қабул қилмаганман. Ҳали ҳам РУСАДА курсларида қатнашяпмиз, имкон қадар қоидаларга амал қилишга ҳаракат қилдим. Мен Олимпия ўйинларига йўл олгандим ва мен ўзимча, бу ажойиб спорт байрами, бу биз узоқ вақт давомида меҳнат қилган манзил деб ҳисоблагандим», — деб таъкидлади қиз.
2022 йилги Олимпиадада россиялик фигурали учувчи Камила Валиева билан боғлиқ жанжал допинг-тест натижаларида тақиқланган триметазидин аниқланганидан кейин юз берди. 29 январь куни Арбитраж суди (CAS) уни 2021 йил 25 декабрдан бошлаб тўрт йилга дисквалификация қилишга қарор қилди. Фигурали учувчи сўнгги икки йил ичида қўлга киритган барча халқаро мукофотларидан маҳрум қилинди.