Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Италияда спортчининг зўрлангани ҳақидаги маълумотни рад этди
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Италияда ўзбекистонлик 17 ёшли қиличбознинг гуруҳ бўлиб зўрлангани ҳақидаги маълумотни рад этди. Департаментнинг хабар беришича, бу маълумот Италия қиличбозлик федерацияси раҳбарияти томонидан тайёр сценарий бўйича ёзилган уйдирма ёлғон хабардир.
Аввалроқ Европа телеканалларидан бири ўзбекистонлик 17 ёшли қиличбоз ўқув-машғулот йиғинлари вақтида италиялик спортчилар томонидан гуруҳ бўлиб зўрлангани ҳақида хабар берилганди.
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бу маълумотни рад этиб, 2023 йилнинг 4-5 август кунлари қиличбозлик бўйича терма жамоа аъзолари Италиядаги халқаро ўқув-машғулот йиғинларида эмас, Хитойда бўлиб ўтган Бутунжаҳон Универциада ўйинларида иштирок этганини таъкидлади.
Ўзбекистон федерацияси бундай уринишлар кучли спортчиларга қаратилган спорт ва сиёсий ўйинларнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири эканлигини таъкидлади.

«Биз йиғилиш ўтказдик, унда тарқатилган маълумотлар муҳокама қилинди. Постдаги маълумотлар ишончли эмаслиги аниқланди», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон федерацияси бундай уринишлар кучли спортчиларга қаратилган спорт ва сиёсий ўйинларнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири эканлигини таъкидлади.
«Ушбу маълумот ўзбек қиличбозларимиз жаҳон рейтингида етакчилик қилаётган бир пайтда Италия қиличбозлик федерацияси раҳбарияти томонидан тайёр сценарий асосида ёзилган уйдирма ёлғон хабардир», — дейилади матнда.