«Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Тез орада савдо маркази фаолияти қайта тикланади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 29 февраль куни Тошкентда узоқ кутилган воқеа — Ўзбекистондаги энг йирик савдо-кўнгилочар мажмуаси Tashkent City Mallʼнинг техник очилиши бўлиб ўтганди.
Халқаро амалиётга кўра, техник очилиш савдо марказининг меҳмонларни қабул қилишга тайёрлигини ва чакана савдо биноларининг бир қисми аллақачон ишга тушганини англатади. Бундан ташқари, бу расмий очилишдан олдин барча тизимларнинг ишлашини оптималлаштириш учун қўшимча вақт беради.