UzAuto Motors Ўзбекистонда Chevrolet Cobalt-II автомобилларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
2026 йилда UzAuto Motors Ўзбекистонда Chevrolet Cobalt-II автомобилларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Ушбу моделнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 150 минг донага ошириш режалаштирилган. Аввалроқ автомобиль ишлаб чиқарувчиси 2024 йил апрель ойида Chevrolet Lacetti моделини ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишини эълон қилган эди.
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt-II седани ишлаб чиқаришни ташкил этишга 67,4 миллион доллар сармоя киритади, бу компаниянинг 2024 йилга мўлжалланган бизнес-режасида кўрсатилган.
Ҳужжатга кўра, янги маҳсулотнинг тижорат нусхаларини ишлаб чиқариш 2026 йилда бошланади, режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажми йилига 150 минг автомобилни ташкил этади.
Маълум қилинишича, автомобиль ишлаб чиқарилиши 2023 йилда тўхтатиладиган Chevrolet Lacetti ўрнини эгаллаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарувчиси 2024 йил апрель ойида Chevrolet Lacetti моделини ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатади. Йил бошидан буён охирги 12 минг бирлик йиғилиши керак.