Ҳудуддаги аҳвол кескин танқид қилинган сессияда шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларида мавжуд қатор муаммолар, йўл қўйилган камчиликлар санаб ўтилди.
Шунингдек, аҳоли мурожаатларини ҳал этиш, ободонлаштириш бўйича ишлар қониқарсизлиги, шаҳар мастер режаси охирига етказилмади, экспорт масаласида аҳвол ёмон эканлиги, айниқса қурилиш ишларида ўзибиларчиликка йўл қўйилаётганлиги кескин танқид қилинди.
Вилоят ҳокими Гулистон шаҳар ҳокими лавозимига Ходжиманов Жамолиддин Хуснуддинович номзодини тавсия қилди. Халқ депутатлари Гулистон шаҳар кенгашининг қарори билан у Гулистон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Жамолиддин Ходжиманов 1987 йилда Сардоба туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2011 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Мутахассислиги бухгалтерия ҳисоби ва аудит.
У меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида молия ва иқтисодиёт соҳаларида турли ташкилотларда масъул вазифаларда ишлаган. Тайинловга қадар Чилонзор туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Ходжиманов Жамолиддин Гулистон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди
Халқ депутатлари Гулистон шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида бунгача Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Жамолиддин Ходжиманов Гулистон шаҳри ҳокими этиб тайинланди.