Зарарли газ чиқарадиган автомобиллар Тошкентнинг айрим ҳудудларига кириши чекланади
Тошкентда автомобилдан чиқадиган зарарли моддалар миқдорига қараб RFID чиплари ўрнатилган кўп рангли стикерлар чиқарила бошлайди. Бу тизим Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.
Шавкат Мирзиёев экологик вазиятни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишди.
Сўнгги вақтларда экологик муаммолар, айниқса ҳаво тозалиги кенг жамоатчиликни ташвишга солмоқда. Экологик хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли газлар ва йўллардаги тирбандликлар бунинг асосий сабабларидан биридир. Шу боис давлат раҳбарининг ташаббуси билан экологик вазиятни яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Жумладан, автотранспорт воситаларининг зарарли ташланмалари билан боғлиқ экологик муаммоларни бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳри Миробод тумани Файзобод маҳалласида жойлашган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими мутлақо янги услубда ишловчи замонавий диагностика марказига айлантирилди. Бугун давлат раҳбари марказ фаолияти билан танишди.
Марказ фаолиятини ташкил этишда Германия, Белгия, Франция каби ривожланган мамлакатлар шаҳарларининг экологик муҳитини муҳофаза қилиш соҳасидаги илғор тажриба инобатга олинган. Бу ерда транспорт воситаларига давлат рақам белгиси бириктириш ва қайд этиш гувоҳномасини топшириш жараёни турли бюрократик тўсиқлар ва оворагарчиликдан холи қилинган, инсон омили минимал даражага туширилган. Аввал автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш жараёни олти-етти босқичда амалга оширилган бўлса, ҳозирда босқичлар сони учтага қисқарди.
Асосийси, эндиликда марказда автомобилдан чиқаётган зарарли моддалар миқдори текширилади ва экологик текширув натижасидан келиб чиқиб RFID чип ўрнатилган «қизил», «сариқ» ёки «яшил» ёрлиқ (стикер) машинанинг олд ойнасига ёпиштирилади. Келгусида жорий экологик вазиятдан келиб чиқиб, шаҳар ҳудуди бир нечта экологик зоналарга ажратилади ва транспорт воситаларининг ҳавога чиқараётган зарарли моддалари даражасига кўра, яъни стикер рангига қараб, айрим экологик зоналарга киришни босқичма-босқич чеклаш таклиф этилмоқда. Бунда экологик зоналарга рухсат этилмаган транспорт воситаларининг кириши автоматлаштирилган ҳолда назорат қилинади. Қоидабузарлик натижасида келиб тушаётган жарималар ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Тизим тўлақонли ишлаши учун мамлакат бўйлаб 100 га яқин ҳавони мониторинг қилиш автоматик станциялари ўрнатилиши, транспорт воситаларининг атмосферага чиқараётган зарари даражасини баҳолаш учун 84 та рўйхатга олиш-диагностика марказларини, шунингдек, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг 216 та ҳудудий туман бўлинмаларини замонавий диагностика ускуналари билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда. Ўз навбатида аҳоли учун электромобилларни харид қилишни рағбатлантириш, шу жумладан, бундай тоифадаги автомобиллар учун давлат рақамларини беришда ундириладиган тўлов миқдорларини камайтириш юзасидан аниқ амалий чоралар кўрилади.