5 март куни биткоин нархи Coinbase криптобиржасида илк бор 69 минг доллардан ошиб, 2021 йилги рекордни янгилади, деб хабар берди «РБК-Крипто».
Бироқ энг юқори даражага етганидан сўнг криптовалютанинг нархи 5% га тушиб кетди ва ҳозирда 65 минг доллар атрофида бўлиб қолмоқда.
РБК таъкидлаганидек, сўнгги бир ой ичида биткоин нархи тахминан 60 фоизга ошди ва унинг капиталлашуви 1,27 трлн доллардан ошди.
Душанба куни биткоин курси икки йил ичида биринчи марта 65 минг долларга етди. Кун давомида криптовалюта 3 минг доллардан кўпроқ ёки деярли 5 фоизга қимматлашди.
Криптовалюта курсининг ўсиши бевосита биткоинга сармоя киритадиган Америка биржа фондларига (ЭТФ) сезиларли даражада капитал оқимига олиб келди.