Боши ёрилган ўқувчи иши бўйича терговни шаҳар ИИБ ўз назоратига олди

O‘zbekiston

Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими 29-мактабда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги можаро юзасидан суриштирув ишларини ўз назоратига олди. Аввалроқ 24 ёшли ўқитувчи болага телефон улоқтириб, бошини ёриб қўйгани хабар қилинган эди. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Марғилон шаҳар ИИБ 29-сонли мактабда ўқувчининг бошини ёрилиши иши юзасидан терговни ўз назоратига олди, деб хабар берди бошқарма матбуот хизмати.

Эндиликда 5-синф ўқувчисининг жароҳати оғирлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Аввалроқ 24 ёшли инглиз тили ўқитувчиси боланинг рухсатисиз ҳожатхонага киргани учун унга телефон улоқтириб, бошини ёргани ҳақида ёзган эдик.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.