Бухорода туғуруқхонани фоҳишахонага айлантирган аёл қўлга олинди

O‘zbekiston

Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги туғруқхонада фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга олинди. У палаталардан бирида интим муносабатларга киришиш учун шароит ҳозирлаган.

Шофиркон тумани ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида маълум бўлишича, жорий йилнинг 27 февраль куни соат 19:00 атрофида «Саврак» митти туманида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро интим муносабатларга киришиши учун шароит яратиб берган. У ўзи ишлаган тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлимида 200 000 минг сўм олаётган пайтда қўлга олинди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари аёлнинг туғуруқхонани фоҳишахонага айлантирганини, бундай учрашувларни биринчи марта ташкил қилмаганини аниқлади.

Мазкур ҳолат юзасидан Шофиркон тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (Фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar