Марғилон шаҳридаги 29-мактабда 5 март куни инглиз тили ўқитувчиси ўқувчининг бошини ёриб қўйди, деб хабар берди Болалар омбудсмани матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, 24 ёшли М. Э. 5-синф ўқувчисига дарс берган. Ўқувчилардан бири ҳожатхонага боришни сўраган, у унинг илтимосига эътибор бермаган.
Бола чиқиб кетиб, қайтиб келгач, ўқитувчи ундан рухсатсиз ҳожатхонага киргани учун жаҳли чиқиб, телефонни унга улоқтириб, бошини ёриб қўйган.
Мактаб ҳамшираси болага биринчи ёрдам кўрсатган, у жароҳатни даволаб, бошини боғлаб қўйган. Уйга етиб келган боланинг жароҳатидан хабар топган онаси уни касалхонага олиб борган ва у ерда унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Айтиш жоизки, бу сўнгги бир ой ичида болаларга нисбатан биринчи зўравонлик ҳолати эмас.
Шу тариқа, 29 февраль куни Хоразмнинг Хонқа туманидаги 36-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси 1-синф ўқувчиларини калтаклаганди.
Худди шундай воқеа 5 март куни Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги 9-мактабда ҳам содир бўлди. Ўқитувчи имтиҳонда «қониқарсиз» баҳо олган 1-синф ўқувчиларини калтаклаганди. Калтакланган болалардан бири ҳушини йўқотиб, полга йиқилган.
Фарғонада ўқитувчи ўқувчига қарата телефон улоқтириб, бошини ёрди — видео
Марғилон шаҳридаги 29-мактабда инглиз тили ўқитувчиси бола унинг рухсатисиз ҳожатхонага чиққани учун ўқувчининг бошига телефон улоқтирди. Болалар омбудсмани вазиятни ўрганмоқда.