Маст эркак хотини билан «гаплашиш» учун болта кўтариб мактабга борди

O‘zbekiston

Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида маст эркак рафиқаси билан гаплашиб олиш учун мактабга болта кўтариб борди. У Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинган.

Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида маст эркак мактабга болта билан келди, деб хабар берди Миллий гвардия матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, воқеа 4 март куни тахминан соат 15:40 да 4-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган. Муассаса қўриқчиси 45 ёшли эркакни мактабга киритмаган, шундан сўнг у шовқин кўтариб, кўйлаги остидан болта чиқариб олган.

Воқеа ҳақида хабар олган Миллий гвардия хавфсизлик бошқармаси 8 дақиқа ичида мактабга тезкор жавоб гуруҳини юборди.
«Бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган рафиқамнинг олдига у билан суҳбатлашиш учун келдим. Ўтин ёришдан олдин болтани чархлаш учун уни ўзим билан олгандим», — деди қўлга олинган шахс.

Эркак туман тиббиёт бўлимига олиб борилган, сўнгра маст ҳолатда бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.

Ҳодиса юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.